Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Иқтисод 31/07/2025 Ўзбекистон тадбиркорлари учун Хитой бозорида янги имкониятлар

Ўзбекистон тадбиркорлари учун Хитой бозорида янги имкониятлар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 30 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Хитой Халқ Республикасининг энг йирик халқаро кўргазмаси — Кантон ярмаркаси делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказди.

Кантон ярмаркаси (Canton Fair) — 1957 йилдан буён ҳар йили икки марта Гуанчжоу шаҳрида ўтказиб келинаётган Хитойнинг энг нуфузли халқаро савдо кўргазмасидир. У 25 000 дан ортиқ компанияни бирлаштириб, 50 дан зиёд йўналишни қамраб олади ҳамда 200 дан ортиқ мамлакат ва минтақалардан иштирокчиларни жалб этади.

Учрашувда Кантон ярмаркаси делегацияси раҳбари, Хитой ташқи савдо марказининг кўргазма ва ярмарка ишлари бўйича бош директори Лю Сяоминь Ўзбекистон тадбиркорлари учун тақдим этилаётган янги имкониятлар, жумладан, ярмаркада иштирок этиш, янги бозорларга чиқиш ва Хитойдаги харидорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш имкониятлари ҳақида тақдимот ўтказди.

Учрашув якунида томонлар ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Кантон ярмаркасида иштирокини янада кенгайтириш, бизнес-форумлар ва B2B учрашувлар ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг