Валюта курслари 03/10/2025
$1 – 12099.72
UZS – 0.13%
€1 – 14223.22
UZS – 0.18%
₽1 – 148.90
UZS – 1.49%
Қидириш
Ўзбекистон тадбиркорлари “Anuga-2025” халқаро кўргазмасида

Ўзбекистон тадбиркорлари “Anuga-2025” халқаро кўргазмасида

Ўзбекистон тадбиркорлари “Anuga-2025” халқаро кўргазмасида

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 4–8 октябрь кунлари Германиянинг Кёльн шаҳрида дунёдаги энг йирик озиқ-овқат ва ичимлик маҳсулотлари кўргазмаси — “Anuga-2025” бўлиб ўтмоқда.

Мазкур нуфузли тадбирда Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ кўмагида ҳозирда Ўзбекистондан 30 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи компаниялар “Made in Uzbekistan” миллий бренди остида иштирок этмоқда.

“Anuga” кўргазмаси ҳар икки йилда бир марта ўтказилади ҳамда жаҳон озиқ-овқат саноати учун энг нуфузли халқаро майдон ҳисобланади. Бу йилги кўргазмада 110 дан ортиқ давлатдан 8 000 га яқин иштирокчи қатнашмоқда. Экспозициянинг умумий майдони 290 минг кв.м. ташкил этади, меҳмонлар сони эса 200 га яқин мамлакатдан 140 минг нафардан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбек делегацияси таркибига озиқ-овқат саноати, қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда упаковка соҳасида фаолият юритаётган қатор етакчи компаниялар кирган.

Кўргазма доирасида улар ўз маҳсулотларини халқаро миқёсда намойиш этиб, Германия ва бошқа мамлакатлар ишбилармон доиралари билан янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқдалар.

Ушбу иштирок орқали миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон брендини халқаро бозорларда янада кенг тарғиб этишни мақсад қилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг