Валюта курслари 27/08/2025
$1 – 12354.65
UZS – 0.4%
€1 – 14384.52
UZS – -0.03%
₽1 – 153.93
UZS – 0.9%
Қидириш
Спорт 27/08/2025 Ўзбекистон Суперкубогида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келишди

Ўзбекистон Суперкубогида  иштирок этиш учун Тошкентга  етиб келишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентга жаҳон футболи юлдузлари — Роберто Карлос, Франк Рибери, Фабио Каннаваро, Дида, Марко Матерацци, Клод Макелеле, Кристиан Заккардо, Сержиньо, Майкон ва Кевин Кураньи ташриф буюришди.

Уларнинг ташрифи футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги — 2025 мусобақасига тўғри келди. Ушбу беллашув 26 август куни Humo Arena майдонида ўтказилиб, унда BMB ва Oil Star жамоалари куч синашди. Учрашувда BMB жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, футбол афсоналари наfaқат тантанали маросим ва ўйинда иштирок этишади, балки мухлислар билан ҳам учрашадилар. Ўзбекистон спорт ихлосмандлари учун бу Тошкентда жаҳон футболи кумирларини яқиндан кўриш учун ноёб имконият ҳисобланади.

Эртаси куни, 27 августда, бой дастур режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси ва жаҳон афсоналари жамоаси ўртасидаги дўстлик учрашуви ҳам бор. Кутилишича, мазкур тадбир нафақат мамлакат спорт жамоатчилиги, балки халқаро кузатувчилар эътиборини ҳам ўзига жалб қилиб, Ўзбекистонда спорт тадбирларини ривожлантиришда ёрқин босқич бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР