Валюта курслари 17/10/2025
$1 – 12160.99
UZS – -0.59%
€1 – 14178.50
UZS – -0.39%
₽1 – 153.92
UZS – -0.59%
Қидириш
Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги ва Қирғизистон Миллий стратегик ташаббуслар институти ўртасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғонада ўтган халқаро форум доирасида Ўзбекистон Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Баходир Рахматов Қирғиз Республикаси Миллий стратегик ташаббуслар институти директори ўринбосари Нурлан Дарданов билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда Агентлик ва Институт ўртасида тажриба алмашиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Стратегик режалаштириш ва инновацион ечимлар соҳасидаги ҳамкорликдаги ишлар бошқарув натижадорлигини ошириш ва ислоҳотларни самарали татбиқ этишга хизмат қилиши қайд этилди.

Учрашув якунида 2025-2026 йиллар учун амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди. У давлат бошқарувида рақамлаштириш жараёнларини ривожлантириш, халқаро экспертларни жалб қилиш бўйича ягона мувофиқлаштирувчи механизм яратишга кўмаклашиш, қўшма форум ва конференциялар ташкил этиш борасидаги ҳамкорликни ўз ичига олади.

Учрашув ўзаро ишонч, ҳурмат ва конструктив мулоқот руҳида ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг