Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
Ўзбекистон спортчилари Баҳрайндаги мусобақада медаллар сонини оширишди

Ўзбекистон спортчилари Баҳрайндаги мусобақада медаллар сонини оширишди

Ўзбекистон спортчилари Баҳрайндаги мусобақада медаллар сонини оширишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнда бўлиб ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларида муваффақиятли иштирок этишни давом эттирмоқда ва янги медаллар билан ўз жамғармасини бойитмоқда.

Аралаш жанг санъати бўйича терма жамоамиз вакиллари делегациямиз ҳисобига яна икки медаль тақдим этишди. Ярим финалда имкониятни бой берган Камронбек Қодиров (-65 кг) ҳамда Абдулборий Абдуғофуров (-70 кг) бронза медаллари билан тақдирланишди.

Юртдошларимиз хазинасига яна бир медалниенгил атлетикачи Шодиёна Раҳмонова III Осиё ёшлар ўйинларида 2-медалини қўлга киритди. 400 метр масофага тўсиқлар орқали югуриш баҳсларида у учинчи натижани қайд этиб, яна бир бор совринли поғонага кўтарилди ва бронза медалини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, у аввалроқ 100 метр масофага тўсиқли югуришда ҳам бронза медалини қўлга киритган эди.

Ўтган беллашувлар якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 22 та медаль — 9 та олтин, 4 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг