Валюта курслари 30/01/2026
$1 – 12199.10
UZS – 0.25%
€1 – 14585.24
UZS – -0.02%
₽1 – 160.49
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон Сингапурда бўлиб ўтган кўргазмада ўзининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди

Ўзбекистон Сингапурда бўлиб ўтган кўргазмада ўзининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди

Ўзбекистон Сингапурда бўлиб ўтган кўргазмада ўзининг сайёҳлик салоҳиятини намойиш этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Сингапур шаҳрида Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган навбатдаги “Road show” тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳамда “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Road show” доирасида Ўзбекистондан ташриф буюрган 30 га яқин туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари Сингапурнинг 70 дан ортиқ етакчи туризм ва сервис компаниялари вакиллари билан B2B форматидаги учрашувлар ўтказдилар.

Учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси, зиёрат, гастрономик, экологик ҳамда тоғ туризми йўналишлари ҳақида батафсил тақдимотлар намойиш этилди. Шунингдек, хорижий сайёҳлар учун қулай ва хавфсиз саёҳат муҳитини яратишга қаратилган “Умра Плюс” лойиҳаси ҳам алоҳида тушунтирилди.

Мазкур лойиҳа доирасида сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш, туризм инфратузилмасини янада такомиллаштириш, рақамли хизматларни жорий этиш ҳамда хизматлар сифатини халқаро стандартлар асосида оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар “Умра Плюс” лойиҳасининг Ўзбекистон туризмини янада жозибадор ва рақобатбардош қилишдаги ўрни юқори баҳоланди. 

Бундан ташқари, “Тоғ туризми” дастури доирасида яратилган қулай шароитлар, замонавий инфратузилма ва янги сайёҳлик маршрутлари тақдим этилди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма турпакетлар ишлаб чиқиш, сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда туризм соҳасига инвестицияларни жалб этиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мазкур “Road show” тадбири Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги нуфузини мустаҳкамлаш, Сингапур билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, янги инвестициявий ва бизнес имкониятларни очишга хизмат қилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг