Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Иқтисод 20/05/2025 Ўзбекистон “Шимол – Жануб” транспорт коалициясига аъзо бўлиш учун расман ариза топширди

Ўзбекистон “Шимол – Жануб” транспорт коалициясига аъзо бўлиш учун расман ариза топширди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон халқаро “Шимол – Жануб” транспорт коалициясига қўшилиш бўйича расман ариза топширди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг ўринбосари, Президентнинг транспорт коридорини ривожлантириш бўйича махсус вакили Виталий Савельев KazanForum 2025 доирасида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, мазкур қадам Ўзбекистон ва бутун минтақа учун янги логистик имкониятларни очади ҳамда мамлакатни давлатлар ўртасидаги муҳим транспорт артериясига боғловчи йўл сифатида мустаҳкамлайди.

Савельев маълум қилишича, фақат ўтган йилининг ўзида “Шимол – Жануб” йўналиши орқали 24 миллион тонна юк ташилган. Хусусан, коридорнинг ғарбий қаноти фаол ривожланмоқда — Эрон билан ҳамкорликда Решт–Астара участкасини қуриш ишлари давом этмоқда (узунлиги 162 км).

Ҳозирги вақтда мазкур коридор бўйича юк ташиш барча турдаги транспорт воситалари орқали амалга оширилмоқда: тахминан 10 миллион тонна темир йўл орқали, 6 миллион тонна автомобиль транспортида, яна 8 миллион тонна эса транскаспий йўналиши орқали етказилган. Савельев таъкидлаганидек, транспорт тизимининг барча элементлари яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

“Шимол – Жануб” коридори — стратегик аҳамиятга эга лойиҳа бўлиб, у Россия раҳбарияти ва барча иштирокчи давлатлар эътибор марказида турибди. Бутун инфратузилма якунлангач, мазкур йўналиш Суэц каналига тўлақонли альтернативага айланишига ишончимиз комил”, — деди Савельев.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг