Валюта курслари 03/12/2025
$1 – 11880.93
UZS – -0.12%
€1 – 13794.95
UZS – -0.23%
₽1 – 153.28
UZS – 0.2%
Қидириш
Ўзбекистон Сенати Раиси Будапештда венгриялик қаҳрамонлар хотирасини ёд этди

Ўзбекистон Сенати Раиси Будапештда венгриялик қаҳрамонлар хотирасини ёд этди

Ўзбекистон Сенати Раиси Будапештда венгриялик қаҳрамонлар хотирасини ёд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Будапештдаги Қаҳрамонлар майдонидаги Номаълум аскар ёдгорлиги пойига гул қўйди ҳамда Венгрия халқининг озодлик учун курашган ҳимоячилари хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Қаҳрамонлар майдонида жойлашган ушбу ёдгорлик катта тошли кенотафдан иборат бўлиб, Ватан ҳимоячиларининг мангу хотирасига ҳурмат тимсоли сифатида қад ростлаган. Ёдгорлик “Венгер халқининг озодлиги ва миллий мустақиллиги учун жонини фидо қилган қаҳрамонлар шонига” бағишланган.

Мазкур ёдгорлик дастлаб 1929 йилда Биринчи жаҳон уруши қурбонларини ёд этиш мақсадида ўрнатилган. Кейинчалик 1956 йилда ҳайкалтарош Бейла Гебхардт лойиҳаси асосида қайта тикланган, 2001 йил 20 августда эса Андраш Силагияи томонидан яратилган ҳозирги кўринишда очилган.

Сенат Раиси Фахрий меҳмонлар китобида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди: “Венгрия халқининг эркинлиги ва миллий мустақиллиги йўлида жон фидо қилган қаҳрамонларнинг порлоқ хотираси олдида чуқур таъзим бажо қиламан. Уларнинг мардлиги, фидойилиги ва Ватан равнақи йўлида кўрсатган жасорати нафақат Венгрия тарихининг, балки бутун инсониятнинг бебаҳо меросидир. Умумий тарихий хотира ва дўстлик ришталари бизнинг халқларимизни янада яқинлаштиради. Ушбу муқаддас масканга ташриф буюриш биз учун катта шарафдир.”

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг