Валюта курслари 06/02/2026
$1 – 12279.48
UZS – 0.11%
€1 – 14508.21
UZS – 0.11%
₽1 – 159.25
UZS – 0.11%
Қидириш
Ўзбекистон Sawa Group билан Ироқ бозорига фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Sawa Group билан Ироқ бозорига фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Sawa Group билан Ироқ бозорига фармацевтика маҳсулотларини етказиб бериш имкониятларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Боғдодда давом этаётган халқаро кўргазма доирасида "Sawa Group" корхонасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари, "SEEM" корхонаси вакили, шунингдек "Techno Pharm" ва "As-Sunna" компаниялари иштирокида учрашувлар ўтказилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон фармацевтика саноатининг бугунги ҳолати, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда "Tashkent Pharma Park" фармацевтика кластери лойиҳасининг инвестицион ва ишлаб чиқариш имкониятлари тақдим этилди.

"Sawa Group" раҳбарияти Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотларини Ироқ бозорига етказиб бериш бўйича қизиқиш билдирди.

Шунингдек, компания халқаро фармацевтика ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик алоқаларига эга экани таъкидланди. Делегация аъзолари "Sawa Group"нинг замонавий омбор мажмуаси фаолияти билан танишдилар.

Sawa Group 2008 йилда Осиёнинг TOP-10 етакчи корхоналари рейтингига киритилган бўлиб, бугунги кунда ҳам Ироқ фармацевтика бозорида кучли молиявий кўрсаткичлар, кенг дистрибуция тармоғи ва ривожланган логистика инфратузилмасига эга йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Компания халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва сифатли дори воситаларини бозорга етказиб беришга изчил сармоя киритиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг