Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хитой сув технологияларини ўрганиб чиқди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хитой сув технологияларини ўрганиб чиқди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хитой сув технологияларини ўрганиб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Qingyan Environmental Technology корхонасида бўлиб, сувни тозалаш ва қайта ишлаш бўйича илғор технологиялар билан танишди.

Корхона кунлик 40 минг куб метр сувни тозалаш қувватига эга иншоотни ишлаб чиқаради. Бу тизим орқали тозаланган сувнинг 60 фоизи қайта ишлаб чиқариш жараёнларига йўналтирилади — яъни сув ресурслари тежалади ва ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади.

Таъкидланишича, иншоот Европа экологик стандартларига тўлиқ жавоб беради, замонавий фильтрация ва қайта айланиш технологиялари билан жиҳозланган.

Учрашув доирасида сувни қайта ишлаш технологияларини Ўзбекистонда жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу йўналишдаги ҳамкорлик тадбиркорлик субъектларига сувдан тежамкор фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш имконини яратади.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Хитой мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишилди. Гуруҳ сувни қайта ишлаш ва тозалаш бўйича замонавий технологияларни Ўзбекистон корхоналарида жорий этиш бўйича амалий таклифлар тайёрлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг