Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Жанубий Кореянинг MEDIWIX Ko. электрон тижорат платформаси ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Кореядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда MEDIWIX Ko. онлайн савдо платформаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Ушбу платформа икки давлат тадбиркорлари учун электрон тижорат майдонига айланиб, савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Ҳамкорликнинг иккинчи босқичида MEDIWIX Ko. платформасини Жанубий Кореянинг кенг аудиторияга эга Coupang ва GoBiz халқаро онлайн савдо платформалари билан интеграция қилиш назарда тутилган.

Олиб борилган музокаралар натижасида жорий йилнинг 17 сентябрь куни MEDIWIX Ko. раҳбарияти Тошкент шаҳрига ташриф буюриши ва ташриф доирасида икки томонлама онлайн савдо платформасини амалга ошириш бўйича якуний шартнома имзоланиши келишиб олинди.

Шунингдек, MEDIWIX Ko. платформасини халқаро электрон тижорат майдонлари билан интеграция қилиш жараёнида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси халқаро грант маблағларини жалб этишга кўмаклашиши белгиланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг