Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 20/08/2025 Ўзбекистон Россияга қурилиш материаллари экспортини янада оширади

Ўзбекистон Россияга қурилиш материаллари экспортини янада оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Казан шаҳрида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раиси в.в.б. Илёс Рахимов, Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин ва Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов учрашув ўтказди.

Унда икки давлат ўртасида қурилиш материаллари бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш, савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, экспорт-импорт кўрсаткичлари, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича сўз юритилди.

Шунингдек, Татарисан Республикасига экспортни кенгайтириш масаласи ҳам муҳокама qilindi.Uchrashuv давомида Ўзбекистондаги қурилиш материаллари саноати ҳақида тақдимот ўтказилди.

Хорижий давлатлардаги қурилиш материаллари савдо уйлари, шоурум ва омборлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Татаристон Республикасида "made in Uzbekistan" ёрлиғи остидаги маҳсулотлар савдо нуқталарини очиш ва кўпайтириш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг