Валюта курслари 27/08/2025
$1 – 12354.65
UZS – 0.4%
€1 – 14384.52
UZS – -0.03%
₽1 – 153.93
UZS – 0.9%
Қидириш
Иқтисод 27/08/2025 Ўзбекистон “Red Dragon Fly”нинг келгуси йилги инвестиция стратегиясига киритилди

Ўзбекистон “Red Dragon Fly”нинг келгуси йилги инвестиция стратегиясига киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳон чарм-пойабзал бозоридаги йирик ўйинчилардан бири – Хитойнинг “Red Dragon Fly” бренди келгуси йилдан бошланадиган инвестиция стратегиясида Ўзбекистонга алоҳида ўрин берди. Бу ҳақда компания раҳбарияти билан «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Акбар Султановнинг Хитойга ташрифи доирасида ўтказилган музокаралар чоғида маълум қилинди. 

Мулоқотда асосий эътибор сармоявий ҳамкорликни йўлга қўйиш,  ва Ўзбекистон орқали маҳсулотларни бошқа мамлакатларга экспорт қилиш йўналишга қаратилди. “Red Dragon Flyй” раҳбарияти Ўзбекистоннинг хомашё базаси, саноат инфратузилмаси ва географик жойлашуви компания учун жозибадор эканини таъкидлади. Шунингдек, дастлабки таҳлиллар якунига етгани ва мамлакатимиз компаниянинг инвестиция харитасига киритилгани қайд этилди.

 “Red Dragon Fly” Хитой чарм-пойабзал саноатидаги йирик компаниялар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистонга сармоя киритиш ниятини расмий эълон қилган бренд бўлди. Бу ҳолат нафақат икки томонлама ҳамкорлик, балки Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчи салоҳиятига ишонч рамзи сифатида ҳам аҳамият касб этади.

“Red Dragon Fly”нинг Ўзбекистонга кириши бир неча стратегик афзалликларни тақдим этади. Экспорт ҳажми ва географияси кенгаяди. Европа ва Яқин Шарқ бозорларига чиқиш имкониятлари яратилади. Қўшилган қиймат юқори бўлади. Хомашё эмас, тайёр маҳсулот экспорт қилиниши катта иқтисодий самара келтиради.  “Made in Uzbekistan” бренди қиймати ортиши. Халқаро бренд билан ҳамкорлик маҳаллий маҳсулотнинг обрўси ва ишончини оширади. Компания сармоя киритса, мамлакатимиз иқтисодиётига бир неча қиррада фойда келиши мумкин. Замонавий ишлаб чиқариш ускуналари ва ноу-хаулар маҳаллий корхоналарга ўтади. 

“Red Dragon Fly” брендининг Ўзбекистонга кириши – бу шунчаки сармоя эмас. Бу мамлакатимизнинг минтақавий саноат марказига айланиш йўлидаги янги босқичи, хорижий сармоядорлар учун эса ишончли ҳамкор сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашдир.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР