Валюта курслари 19/01/2026
$1 – 11962.78
UZS – -0.06%
€1 – 13887.59
UZS – -0.29%
₽1 – 153.94
UZS – 0.9%
Қидириш
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси “Grüne Woche 2026” кўргазмасида Қозоғистон ва Арманистон билан икки томонлама музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси “Grüne Woche 2026” кўргазмасида Қозоғистон ва Арманистон билан икки томонлама музокаралар ўтказди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси “Grüne Woche 2026” кўргазмасида Қозоғистон ва Арманистон билан икки томонлама музокаралар ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германия Федератив Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси Берлин шаҳрида ўтказилаётган 18-қишлоқ хўжалиги вазирлари конференциясида иштирок этмоқда.

Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров бошчилик қилмоқда. Конференция доирасида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан қатор икки томонлама учрашувлар ташкил этилди.

Хусусан, Алишер Шукуров Қозоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Азат Султанов ҳамда Арманистон Республикаси иқтисодиёт вазири ўринбосари Арман Кҳожоян билан учрашди. Мулоқотларда йўл хариталари ижроси, қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни кенгайтириш, илмий-амалий тажриба алмашиш ҳамда инвестициявий ва инновацион лойиҳалар муҳокама қилинди.

Томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, агрокластерлар фаолиятини ривожлантириш, уруғчилик, чорвачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш йўналишларида қўшма ташаббусларни илгари суриш бўйича келишиб олди.

Шунингдек, Арманистон томони билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари алоҳида қайд этилди ҳамда ушбу йўналишда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Арманистон томонига 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилаётган “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар форуми”да иштирок этиш таклифи билдирилди.

Мазкур конференция Яшил ҳафта — "Grüne Woche 2026" кўргазмаси доирасида бўлиб ўтмоқда ва унда 70 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР