Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Римда ФАО бош директори билан учрашди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Римда ФАО бош директори билан учрашди

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Римда ФАО бош директори билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ФАО Бош директори Суй Дунюй билан учрашди.

Жаҳонда глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантириш долзарб аҳамият касб этаётган бир пайтда, Рим шаҳрида ФАО Бош директори Суй Дунюй билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигида инновацион ечимларни жорий этиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва рақамли трансформация йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Шунингдек, келгусида Ўзбекистонда LLDC (Landlocked Developing Countries) халқаро конференциясини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув самарали ва конструктив руҳда ўтди. Томонлар ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш борасида ўзаро тайёрлигини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг