Валюта курслари 18/08/2025
$1 – 12547.38
UZS – -0.27%
€1 – 14665.38
UZS – -0.22%
₽1 – 157.02
UZS – -0.46%
Қидириш
Иқтисод 18/08/2025 Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан автомобиль ташувлари бўйича халқаро келишувга ўзгартишлар киритишни маъқуллади

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан автомобиль ташувлари бўйича халқаро келишувга ўзгартишлар киритишни маъқуллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ҳукумати билан Қозоғистон Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартда имзоланган халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома тасдиқланди.

Битим 2024 йил 8 август куни Остона шаҳрида имзоланган.

Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг