Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Маданият 08/08/2024 Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё етакчилари саммитининг маданий дастурида иштирок этди
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё етакчилари саммитининг маданий дастурида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг "Дўстлик кечаси" тантанали концертида иштирок этди.
Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, саммитнинг фахрий меҳмони Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашди.
Фольклор-этнографик ансамбллар ва эстрада санъаткорларининг ранг-баранг чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар халқларимизнинг муштараклиги ва маданий яқинлигини яққол намоён этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг