Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбекистон Президенти Доналд Трампга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Президенти Доналд Трампга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Доналд Трампга ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампга Сазерланд Спрингс шаҳридаги Биринчи Баптист черковида содир этилган шафқатсиз жиноят оқибатида кўплаб ибодатчиларнинг қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матубот хизмати хабар беради.

“Ўзбекистонда бундай оқлаб бўлмас, ҳар қандай кўринишдаги ғайри инсоний ва шафқатсиз зўравонлик ҳаракатлари қатъий қораланади”, – дейилади ҳамдардлик мактубида.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик изҳор этди ҳамда барча жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг