Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Женевада ЖСТ Бош директори билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Женевада Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистондаги изчил ислоҳотлар, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги янги вазифаларни муҳокама қилдилар, ишонч ва шериклик муҳимлигини таъкидладилар.
Саида Мирзиёева Нгози Оконжо-Ивеала раҳбарлиги ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб,Ўзбекистон ислоҳотлар доирасида ўз мажбуриятларини қатъият билан бажаришда давом этишини таъкидлади.