Ўзбекистон Покистоннинг Яқин Шарқда сулҳга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Покистоннинг Яқин Шарқда сулҳга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Покистоннинг Яқин Шарқда сулҳга эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 9 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Ислом Республикаси Бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири, сенатор Муҳаммад Исъҳоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат давомида ТИВ раҳбари Ўзбекистон Покистон раҳбариятининг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини яна бир бор таъкидлаб, Исломобод томонидан тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ташаббус, жумладан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатишга эришиш бўйича ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини қайд этди.

Шунингдек, давом этаётган дипломатик мулоқот ва конструктив саъй-ҳаракатлар минтақа ва ундан ташқарида барқарор тинчликни таъминлашга хизмат қилишига умид билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг