Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Покистондан қарийб 300 минг тонна картошка импорт қилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 49,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 490,8 минг тонна картошка импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 минг тоннага ёки 9,1 % га ошган.
Энг катта ҳажмдаги етказиб бериш Покистон ҳиссасига тўғри келиб, 299,4 минг тоннани ташкил этди. Ундан кейин Қозоғистон (110 минг тонна), Афғонистон (34,8 минг тонна), Қирғизистон (18,1 минг тонна) ва Россия (15,4 минг тонна) келади. Яна 13,1 минг тонна картошка бошқа мамлакатлардан олиб кирилган.