Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Ўзбекистон Озарбайжоннинг NB Holding компанияси билан қўшма ишлаб чиқариш йўлга қўйишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев Озарбайжоннинг NB Holding компанияси бошқарув раисининг ўринбосари Вугар Алипашаев билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонда консерваланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Айниқса, заводлар учун ер участкаларини танлаш, лойиҳалаш ва инфратузилма билан таъминлаш масалалари, шунингдек, давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чоралари алоҳида эътиборга олинди.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни тезкор ва сифатли амалга оширишга тайёр эканликларини тасдиқладилар ҳамда саноат кооперациясининг янги йўналишларини ривожлантириш ниятларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг