Ўзбекистон Orano вa Itochu компаниялари билан кончиликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон Orano вa Itochu компаниялари билан кончиликни кенгайтиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Orano вa Itochu компаниялари вакиллари билан учрашди.
Музокаралар давомида томонлар кончилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар ҳамда қўшма ташаббусларни янада ривожлантириш бўйича ўз фикрлари билан алмашдилар.
Иштирокчилар олиб борилаётган ишларнинг ижобий натижаларини қайд этиб, лойиҳа тармоққа келажакда қўшадиган ҳиссасини алоҳида таъкидладилар.
Компаниялар истиқболдаги йўналишларда иштирокни давом эттириш ва ҳамкорликни кучайтиришга қизиқиш билдирдилар.
Томонлар ўзаро ҳамкорликни давом эттириш ва чуқурлаштириш, минерал хомашёси базасини ривожлантириш ҳамда соҳанинг технологик салоҳиятини оширишга қаратилган янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.