Ўзбекистон OpenAI билан ChatGPT EDU жорий этиш ва сунъий интеллект соҳасидаги таълимни ривожлантиришни муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакиллари OpenAI компанияси раҳбарияти билан илк ишчи учрашувни ўтказдилар. Учрашувда таълим ва ҳамкорлик йўналишлари бўйича етакчи мутахассислар — Валери Фокке, Дипс Пател, Шай Али ва Карлотта Серрано иштирок этди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистоннинг сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳасидаги стратегиясини, шунингдек, OpenAIнинг таълимий платформаси — ChatGPT EDU лойиҳасини ишга тушириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ушбу платформа ўқитувчилар ва талабаларга хавфсиз муҳитда кучли тил моделлари билан ишлаш, шахсий AI-ассистентлар ҳамда ўқув материалларини яратиш имконини беради.
Учрашувда шахсийлаштирилган таълимга алоҳида эътибор қаратилди. Бу усулда сунъий интеллект ҳар бир ўқувчининг билим даражаси, суръати ва қизиқишларига мослашади. Бу эса ўқитувчиларга билимдаги бўшлиқларни аниқлаш, индивидуал топшириқлар бериш, ишлар текширувини автоматлаштириш ва қоғозбозликни қисқартириш орқали ўқувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотга кўпроқ вақт ажратиш имконини беради.
Томонлар алоҳида дастур яратмасдан, миллий «1 миллион AI-лидерлар» ташаббусини OpenAIнинг курслари ва экспертизаси билан бойитишга келишиб олдилар. Бу орқали мактаб ўқувчилари, талабалар ва ўқитувчилар сунъий интеллект билан жаҳон стандартлари даражасида ишлаш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватлаш — OpenAI APIларидан фойдаланиш учун имтиёзли имкониятлар ва кредитлар тақдим этиш, хакатонлар ва акселерация дастурларида иштирок этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Компания вакиллари таълимий платформалардан тортиб бизнес-сервисларгача бўлган AI маҳсулотларини яратишда ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.
Технологияларни локаллаштириш инфратузилмаси доирасида GPU-кластер яратиш ва ўзбек тили корпуси базасини шакллантириш таклифи илгари сурилди.
OpenAI вакиллари ўз моделларининг ўзбек тилини яхши даражада тушунаётганини қайд этиб, бу йўналишни ҳамкорликда янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.
Учрашув якунларига кўра, томонлар уч йўналиш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишдилар: университетларда ChatGPT EDUни жорий этиш, оммавий AI-таълимни ривожлантириш ҳамда стартап ташаббуслари ва хакатонларни қўллаб-қувватлаш.Ўзбекистон OpenAI билан ChatGPT EDU жорий этиш ва сунъий интеллект соҳасидаги таълимни ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон вакиллари OpenAI компанияси раҳбарияти билан илк ишчи учрашувни ўтказдилар. Учрашувда таълим ва ҳамкорлик йўналишлари бўйича етакчи мутахассислар — Валери Фокке, Дипс Пател, Шай Али ва Карлотта Серрано иштирок этди.
Суҳбат чоғида томонлар Ўзбекистоннинг сунъий интеллект ва рақамлаштириш соҳасидаги стратегиясини, шунингдек, OpenAIнинг таълимий платформаси — ChatGPT EDU лойиҳасини ишга тушириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ушбу платформа ўқитувчилар ва талабаларга хавфсиз муҳитда кучли тил моделлари билан ишлаш, шахсий AI-ассистентлар ҳамда ўқув материалларини яратиш имконини беради.
Учрашувда шахсийлаштирилган таълимга алоҳида эътибор қаратилди. Бу усулда сунъий интеллект ҳар бир ўқувчининг билим даражаси, суръати ва қизиқишларига мослашади. Бу эса ўқитувчиларга билимдаги бўшлиқларни аниқлаш, индивидуал топшириқлар бериш, ишлар текширувини автоматлаштириш ва қоғозбозликни қисқартириш орқали ўқувчилар билан тўғридан-тўғри мулоқотга кўпроқ вақт ажратиш имконини беради.
Томонлар алоҳида дастур яратмасдан, миллий «1 миллион AI-лидерлар» ташаббусини OpenAIнинг курслари ва экспертизаси билан бойитишга келишиб олдилар. Бу орқали мактаб ўқувчилари, талабалар ва ўқитувчилар сунъий интеллект билан жаҳон стандартлари даражасида ишлаш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, маҳаллий стартапларни қўллаб-қувватлаш — OpenAI APIларидан фойдаланиш учун имтиёзли имкониятлар ва кредитлар тақдим этиш, хакатонлар ва акселерация дастурларида иштирок этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Компания вакиллари таълим платформалардан тортиб бизнес-сервисларгача бўлган AI маҳсулотларини яратишда ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидладилар.
Технологияларни локаллаштириш инфратузилмаси доирасида GPU-кластер яратиш ва ўзбек тили корпуси базасини шакллантириш таклифи илгари сурилди.
OpenAI вакиллари ўз моделларининг ўзбек тилини яхши даражада тушунаётганини қайд этиб, бу йўналишни ҳамкорликда янада ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар.
Учрашув якунларига кўра, томонлар уч йўналиш бўйича “йўл харитаси”ни тайёрлашга келишдилар: университетларда ChatGPT EDUни жорий этиш, оммавий AI-таълимни ривожлантириш ҳамда стартап ташаббуслари ва хакатонларни қўллаб-қувватлаш.