Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Ўзбекистон 02/07/2025 Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Миллий Межлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Озарбайжон Миллий Межлиси ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Озарбайжон Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова ўртасидаги учрашув доирасида 2025–2026 йилларга мўлжалланган Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) имзоланди.

Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликни аниқ мақсадлар ва амалий йўналишлар асосида мустаҳкамлашга хизмат қилади. Томонлар бу режа икки мамлакат ўртасидаги интеграция жараёнларида муҳим асос ва “йўл харитаси” бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашув доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш мақсадида Парламентлараро комиссия фаолияти регламенти ҳам имзоланди.

Ушбу регламент икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасида тизимли мулоқот ва ҳамкорликни таъминлашда муҳим восита бўлиши қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг