Ўзбекистон Network Readiness Index 2025 глобал рақамли тайёргарлик индексида тўққиз поғона юқорига кўтарилди
Ўзбекистон Network Readiness Index 2025 глобал рақамли тайёргарлик индексида тўққиз поғона юқорига кўтарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Portulans институти (АҚШ) томонидан ҳар йили эълон қилиб бориладиган “Network Readiness Index”нинг 2025 йилги навбатдаги ҳисобот натижаларига кўра, Ўзбекистон ўз ўрнини 9 поғонага яхшилаб, 72-ўринни эгаллади.
Мазкур натижа мамлакатда рақамли трансформация жараёнлари тизимли ва барқарор амалга оширилаётганини, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида салмоқли илгарилаш кузатилаётганини яққол намоён этмоқда.
Рейтингнинг жаҳон миқёсидаги етакчи мамлакатлари сифатида АҚШ, Финляндия, Cингапур, Дания ва Швесия қайд этилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг “Network Readiness Index” кўрсаткичлари изчил ўсиб бормоқда. Мамлакат 2024 йилда 81-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йилга келиб 72-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистоннинг рейтингининг яхшиланиши мамлакат рақамли инфратузилмани муваффақиятли ривожлантираётганини, электрон хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтираётганини, фуқаролар ва бизнес ўртасида рақамли саводхонликни ошираётганини ва миллий IТ ташаббусларини амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ортиб бораётганини кўрсатади.