Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қувайтга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Футбол бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўзбекистон футбол ассоциасияси хабарига кўра, ўйин 9 октябрь куни Тошкентдаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади ва соат 18:00да бошланади.
13 октябрь куни Малайзияда Уругвайга қарши ўйин бўлиб ўтади.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексикадаги стадионларда бўлиб ўтади. Турнирда 48 та жамоа илк бор иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор ЖЧ-2026 финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.