Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Эроннинг «Персеполис» клубига ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Эроннинг «Персеполис» футбол клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.
Ўтган мавсумда Сергеев Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси сафида тўп суриб, Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди ва 20 та гол муаллифи бўлди.
Ҳужумчи миллий терма жамоа сафида 80 дан ортиқ учрашув ўтказган. Шунингдек, унинг фаолиятида Ўзбекистон, Хитой, БАА, Қозоғистон ва Таиланд чемпионатларида иштирок этган тажрибаси ҳам мавжуд.