Валюта курслари 11/02/2026
$1 – 12309.99
UZS – -0.08%
€1 – 14666.12
UZS – 0.35%
₽1 – 159.64
UZS – 0.18%
Қидириш
Ўзбекистон миллий стенди OTM Mumbai кўргазмасида нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Ўзбекистон миллий стенди OTM Mumbai кўргазмасида нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Ўзбекистон миллий стенди OTM Mumbai кўргазмасида нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилган Осиёнинг энг йирик сайёҳлик кўргазмаларидан бири бўлган OTM Mumbai доирасида, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган миллий стенд юксак мукофотга сазовор бўлди.

Fairfest Media Ltd халқаро компанияси томонидан ўтказилган кўргазма натижаларига кўра, Ўзбекистон “Энг истиқболли янги сайёҳлик йўналиши” (Most Promising New Destination) номинациясида ғолибликни қўлга киритди ва кўргазма ташкилотчилари томонидан бериладиган нуфузли OTM Excellence Award мукофотини қабул қилди.

Ушбу эътироф Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, сайёҳлик салоҳияти ва халқаро майдондаги фаол тарғиботининг яна бир ёрқин тасдиғидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг