Ўзбекистон миллий павильони IFE London 2026 кўргазмасида намойиш этилди

Ўзбекистон миллий павильони IFE London 2026 кўргазмасида намойиш этилди

Ўзбекистон миллий павильони IFE London 2026 кўргазмасида намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Лондон шаҳрида “IFE London 2026” — халқаро озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмасига расман старт берилди. Мазкур йирик тадбир 30 мартдан 1 апрелга қадар ExCeL London кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

“IFE London 2026” халқаро озиқ-овқат кўргазмаси Европадаги энг йирик тармоқ тадбирларидан бири ҳисобланиб, унда 1 500 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда ва 30 мингдан зиёд мутахассис ташриф буюрмоқда. Кўргазмада турли мамлакатлардан озиқ-овқат ва ичимликлар ишлаб чиқарувчилари, экспортёрлар, дистрибьюторлар ҳамда ритейл тармоқлари вакиллари қатнашмоқда.

Бу йилги кўргазмада Савдо-саноат палатаси ҳамда "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ кўмагида Ўзбекистон ҳам фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон миллий павильони ташкил этилиб, унда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Павильонда 30 га яқин ўзбек компаниялари иштирок этиб, уларнинг умумий экспорт ҳажми 107,5 млн долларни ташкил этади.

Кўргазмада иштирок этаётган маҳаллий компаниялар:

“Magona Grand” МЧЖ, “Angels Future Trade” МЧЖ, “Asl Corn Elit” МЧЖ, “Bek Family 77” МЧЖ, “Sam Mining Group” МЧЖ, “Zarafshon” МЧЖ, “Farg‘ona Exim Agro” МЧЖ, “Eco Orient Group” МЧЖ ва бошқалар.

Ўзбекистон павильони доирасида хорижий харидорлар, дистрибьюторлар ва инвесторлар билан учрашувлар, маҳсулотлар тақдимотлари ҳамда дегустациялар ташкил этилмоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун Европа бозорига чиқиш ва янги экспорт алоқаларини ўрнатишда муҳим имконият яратади.

Мутахассислар таъкидлашича, “IFE London 2026” каби халқаро платформаларда иштирок этиш Ўзбекистон озиқ-овқат саноати салоҳиятини намоён этиш, "Made in Uzbekistan" миллий брендларни илгари суриш ҳамда ташқи савдони кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг