Валюта курслари 22/07/2025
$1 – 12603.52
UZS – 0.2%
€1 – 14676.80
UZS – 0.3%
₽1 – 160.94
UZS – 0.39%
Қидириш
Ўзбекистон 21/07/2025 Ўзбекистон Миллий гвардияси снайперлари Хитойдаги халқаро мусобақаларда ғолиб бўлди

Ўзбекистон Миллий гвардияси снайперлари Хитойдаги халқаро мусобақаларда ғолиб бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12-20 июль кунлари Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “Ўткир тиғ–2025” халқаро снайперлар мусобақасида 25 та давлатнинг вакилларидан иборат 45 та жамоа иштирок этди. Беллашувлар 4 йўналишда бўлиб ўтди ва ҳар бир йўналиш бўйича ўринлар алоҳида белгиланди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Миллий гвардияси жамоаси Хитой мезбонлигидаги Вьетнам, Жанубий Корея, Белоруссия, Россия, Испания, Ливия, Қирғизистан, Қозоғистон, Индонезия, Венгрия, Куба каби 25 давлат вакилларининг, 45 та жамоалари ўртасида, беллашувларнинг энг мураккаби, юқори жанговар шайлик ва моҳирликни талаб қилувчи 2 та шарти бўйича, хусусан мажмуавий мерганлар машқи (1200 метр масофада жойлашган 7 та ўқ отиш позициясида ҳар хил масофада жойлашган 24 та нишонни тезкорлик билан йўқ қилиш) ва шаҳар шароитида баланд бинодан отиш машқи (мерганлар жуфтлигида 100-650 метргача бўлган 6 та нишонни тезкорлик билан йўқ қилиш) шартлари бўйича мерганларимиз рекорд натижалар билан биринчи ўринни эгаллаган ҳолда мутлоқ ғолибликни қўлга киритишди. 

Қолган йўналишлар (яккалик ҳамда экстремал мерганлик машқлари)да ҳам мерганларимиз совринли ўринларни қўлга киритиб, мусобақа якунига кўра 8 та медал,10 та диплом ва қимматбаҳо совғалар шунингдек, юқорида таъкидлаганимиздек энг мураккаб йўналишларда ғалаба қозонган жамоа сифатида тезкор техник ва тактик йўналиши бўйича Мусобақа кубоги соҳибига айланишди. 

«Otkir Tigh-2025» мусобақасидаги ғалаба ўзбек ҳарбий хизматчилари тайёргарлигининг халқаро майдондаги юқори даражада эканлигини яна бир бор тасдиқлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг