Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Ўзбекистон МДҲ ва ЕИИҲ ҳамкорлари билан 70 миллиард долларлик 600 дан ортиқ қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

Ўзбекистон МДҲ ва ЕИИҲ ҳамкорлари билан 70 миллиард долларлик 600 дан ортиқ қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

Ўзбекистон МДҲ ва ЕИИҲ ҳамкорлари билан 70 миллиард долларлик 600 дан ортиқ қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамкорлари билан биргаликда умумий қиймати тахминан 70 миллиард доллардан ортиқ 600 дан зиёд саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бу ҳақда дўшанба куни мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.

«Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳамкорлари билан иқтисодиётнинг реал секторида муҳим саноат кооперацияси лойиҳалари амалга оширилмоқда. Умумий портфель қиймати 70 миллиард доллардан ортиқ бўлган 600 дан зиёд қўшма лойиҳани ўз ичига олмоқда», — дея таъкидлади Арипов Минск шаҳрида ўтказилган «Иннопром» халқаро саноат кўргазмасида.

Бош вазирнинг маълум қилишича, кўргазмада Ўзбекистон корхоналари ишлаб чиқараётган 150 дан зиёд турдаги юқори сифатли маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳамкорлик учун самарали платформалардан бири ҳар йили Тошкентда ўтказиладиган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро кўргазмаси бўлиб, жорий йилда бешинчи марта ташкил этилган тадбирда 35 мамлакатдан 11 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди.

Тадбир доирасида умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ лойиҳалар ва савдо шартномалари бўйича келишувларга эришилди.

«Биз ҳамкорларимиз билан кооперацияни янада ривожлантиришга тайёрмиз ва уларнинг Тошкентдаги „Иннопром“ тадбирларида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаймиз», — дея қўшимча қилди Ўзбекистон Бош вазири.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг