Ўзбекистон маҳаллий паррандачилик саноатини қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда

Ўзбекистон маҳаллий паррандачилик саноатини қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда

Ўзбекистон маҳаллий паррандачилик саноатини қўллаб-қувватлашни кучайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов иштирокида маҳаллий паррандачилик саноатини ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда мазкур соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ижобий натижалар бергани қайд этилди. Шу билан бирга, жорий йилда ҳам паррандачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида соҳадаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун субсидиялар ажратиш механизмларини такомиллаштириш масаласи кўтарилди.

Мулоқотда тадбиркорлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариш жараёнини соддалаштириш, ҳисобот топширилган кундан бошлаб 3 кун ичида маблағларни қайтариш ҳамда ушбу жараённи тўлиқ автоматлаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Таъкидланишича, мазкур ташаббуслар паррандачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва ички бозор барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг