Валюта курслари 27/03/2026
$1 – 12179.87
UZS – 0.07%
€1 – 14079.93
UZS – -0.27%
₽1 – 148.52
UZS – -0.85%
Қидириш
Ўзбекистон Латвия ҳамкорлари билан помидор экспортини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Латвия ҳамкорлари билан помидор экспортини кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Латвия ҳамкорлари билан помидор экспортини кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Латвия вакиллари иштирокида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида кооперация тизимини ривожлантиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда вазирлик масъул раҳбарлари — Мухтор Шоназаров, Фарҳод Абдиллазов ҳамда Латвия Республикаси Марказий молия ва шартномалар агентлиги (CFCA) вакили Иева Яунземе, Латвия қишлоқ маслаҳат маркази (LLKC) эксперти Лиене Фелдмане иштирок этди.

Учрашувда «Далатек-кооператив» модели асосида маҳаллий фермерларни бирлаштириш ва помидор маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорларига чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, кооператив модели фермерлар ва трейдерларни ягона тизимга бирлаштириш орқали маҳсулот сифатини ошириш, нарх барқарорлигини таъминлаш ҳамда экспорт бозорларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Учрашув якунида томонлар шаффоф кооператив бошқарувини йўлга қўйиш, Европа Иттифоқи стандартлари ва сертификациясини жорий этиш ҳамда халқаро тажриба алмашинувини ривожлантириш бўйича келишувга эришди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг