Валюта курслари 17/03/2026
$1 – 12091.22
UZS – 0.08%
€1 – 13844.45
UZS – 0.05%
₽1 – 149.16
UZS – -0.85%
Қидириш
Ўзбекистон кредит рекламаларига қўйиладиган талабларни кучайтиради

Ўзбекистон кредит рекламаларига қўйиладиган талабларни кучайтиради

Ўзбекистон кредит рекламаларига қўйиладиган талабларни кучайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилмоқда.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда тижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахсларнинг ўз аҳамиятини йўқотган айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тугатиш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Микроқарзларни реклама қилишда ва маркетинг контентида истеъмолчиларнинг асосий эътибори бундай кредит маҳсулотларини олиш келгусида юқори молиявий мажбурият келтириб чиқариши мумкинлигига эмас, балки уни тез ва осон олиш имкониятига қаратиляпти.

Ушбу қонун лойиҳаси билан “Реклама тўғрисида”ги қонунга аҳолига таклиф этиладиган кредитлар, шу жумладан микроқарзлар рекламасида қарз мажбуриятларини бажармаслик молиявий хатарларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи матн жойлаштирилиши шартлигини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда. Бунда огоҳлантириш реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини ташкил қилиши лозимлиги белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси молиявий хизматлар рекламасини янада тартибга солиш, аҳолининг кредит билан боғлиқ хатарлар ҳақидаги хабардорлигини ошириш, масъулиятли қарз олиш маданиятини шакллантиришни назарда тутади.

Муҳокамалар давомида депутатлар қонун лойиҳасининг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, ундаги айрим нормалар бўйича қонун ташаббускорларига аниқлаштирувчи саволлар берди. Мутасаддилар барча саволларга тушунтиришлар бериб ўтди.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг