Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
Ўзбекистон карбамидни САSСА+ йўналиши бўйича Европага экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон карбамидни САSСА+ йўналиши бўйича Европага экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон карбамидни САSСА+ йўналиши бўйича Европага экспорт қилишни бошлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекистон-Европа» йўналишида контейнер ташувларини кенгайтириш доирасида «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ Сергели логистика марказидан Италия, Греция ва Болгария денгиз портларига карбамидни контейнерларда жўнатишни ташкил этди.

39 та қирқ футли контейнердан иборат поезд САSСА+ йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, Грузиянинг Поти порти орқали ўтади ва Бургас (Болгария), Пирей (Греция), Неапол ва Специя (Италия) портларига етказилади. Ўртача транзит вақти 25-30 кунни ташкил этади.

Бу қадам Ўзбекистоннинг экспорт имкониятларини кенгайтиради, мамлакатнинг жаҳон бозорларидаги ўрнини мустаҳкамлайди ҳамда маҳсулотларни етказиб беришнинг тез, хавфсиз ва рақобатбардош шароитларини яратади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг