Валюта курслари 30/09/2025
$1 – 12067.76
UZS – -0.58%
€1 – 14141.00
UZS – -0.25%
₽1 – 145.64
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон Жиззах вилоятида АЭС лойиҳасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Жиззах вилоятида АЭС лойиҳасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистон Жиззах вилоятида АЭС лойиҳасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергиясини ривожлантириш агентлиги («Ўзатoм») атом электр станцияси лойиҳасини катта қувватли қўшимча энергия блоклари қуриш ҳисобига кенгайтириш эҳтимолини истисно этмаяпти. Бу ҳақда «Ўзатoм» директори Азим Аҳмедхўжаев Москвада бўлиб ўтган «Жаҳон атом ҳафталиги» форуми доирасида Spot мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бу электр энергияси истеъмоли ҳажмининг ўсишига боғлиқ бўлади. Агар биринчи лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса ва келгусида эҳтиёж юзага келса, биз кенгайтиришга тайёрмиз», — деди Аҳмедхўжаев.

Унинг сўзларига кўра, кенгайтириш учун Жиззах вилоятидаги майдон кўриб чиқилмоқда. Бу ерда қурилиш контури аллақачон тасдиқланган. Участка 1000 гектардан ортиқни ташкил қилади, икки катта қувватли блок ва икки кичик реактор эса тахминан 525 гектар ерни эгаллайди.

Жорий йил 20 июн куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида «Ўзатoм» ва «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистонда катта қувватли атом электр станцияси қуриш имкониятларини ўрганиш бўйича келишув имзолаганди.

Ҳужжатга кўра, асосий вариант икки та ВВЭР-1000 энергия блокини қуришни ва уларни тўрттагача кенгайтириш имкониятини назарда тутади.

Ўтган ҳафтада эса томонлар станциянинг янги конфигурацияси юзасидан келишиб олди. Янги АЭС таркибига 3+ авлодга оид икки та ВВЭР-1000 катта қувватли энергия блоки ҳамда ҳар бири 55 МВт қувватга эга РИТМ-200Н кичик реакторларидан иборат икки та энергия блоги киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг