Ўзбекистон Жанубий Кореянинг давлат молиясини рақамлаштириш тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг давлат молиясини рақамлаштириш тажрибасини ўрганмоқда

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг давлат молиясини рақамлаштириш тажрибасини ўрганмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жаҳон банкининг “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси раиси Абдулазиз Хайдаров бошчилигидаги делегация 6–9 апрель кунлари Корея Фискал ахборот хизмати (KFIS) таклифига биноан Сеул шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи куни Абдулазиз Хайдаров Корея фискал ахборот хизмати президенти Юн Сок-Ҳо билан учрашув ўтказди. Унда давлат молиясини рақамлаштириш, замонавий ахборот тизимлари ва инновацион бошқарув ечимлари йўналишида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва амалий лойиҳаларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, делегация Кореяда жорий этилган илғор ечимлар билан яқиндан танишди. Хусусан, давлат молиясини бошқариш ахборот тизими — dBrain+, фискал маълумотлар ва таҳлилий платформалар, субсидияларни бошқариш тизими — e-Naradoum, ҳамда соҳада сунъий интеллект технологияларини қўллаш тажрибаси тақдим этилди.

Ташриф доирасида кейинги босқичларда Корея Давлат молияси институти (КИПФ) билан ҳамкорликда давлат молиясида сунъий интеллектга асосланган ислоҳотлар тажрибаси ўрганилади. Шунингдек, Корея Маҳаллий ахборот тизимларини тадқиқ этиш ва ривожлантириш институти (KLID)га ташриф буюрилиб, маҳаллий даражадаги молиявий бошқарув тизими — э-Ҳожо фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг