Ўзбекистон Жанубий Африка билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Ўзбекистон Жанубий Африка билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 9–14 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси идоралараро ишчи гуруҳи вазир ўринбосари Шохрух Гуламов бошчилигида Жанубий Африка Республикасига ташриф буюрди.
Дастур доирасида Жанубий Африка Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Танди Морака, Савдо, саноат ва рақобат вазири Паркс Тау ҳамда Президентнинг инвестициялар бўйича маслаҳатчиси доктор Алистер Руитерс билан учрашувлар ўтказилди.
Музокаралар якунида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, Ҳукуматлараро комиссия фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ўзаро савдо ҳажмини ошириш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, Sasol, Intertoll, Aspen Pharmacare, AMKA Products, Life Healthcare, Brimstone Investment, Tsico Africa Group, CapeSpan ва Mechem компаниялари билан нефть-кимё, фармацевтика, тоғ-кон саноати, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ҳамда агро-саноат йўналишларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.