Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Ўзбекистон жамоаси U-17 жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди

Ўзбекистон жамоаси U-17 жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди

Ўзбекистон жамоаси U-17 жаҳон чемпионатида Ирландияга ютқазди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-17 миллий футбол терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган U-17 жаҳон чемпионатида J гуруҳининг иккинчи турида Ирландияга ютқазди.

Учрашув ирландияликлар фойдасига 1:2 ҳисобида якунланди.

20-дақиқада Абубакир Шукурлуллаев ҳисобни очди, аммо 13 дақиқадан сўнг Грейди Макдоннел ҳисобни тенглаштирди. 75-дақиқада Майкл Нунан ғалаба голини урди.

Икки турдан сўнг Ирландия 6 очко билан “J” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон ва Парагвай терма жамоалари 3 очкодан тўплаб иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишмоқда, Панама эса ҳали ҳам очкосиз қолмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг