Валюта курслари 26/11/2025
$1 – 11936.89
UZS – -0.43%
€1 – 13769.20
UZS – -0.39%
₽1 – 151.56
UZS – -0.3%
Қидириш
Ўзбекистон Ироқ ва Сурияга экспорт имкониятларини кенгайтириш учун савдо маслаҳатчилари юбормоқчи

Ўзбекистон Ироқ ва Сурияга экспорт имкониятларини кенгайтириш учун савдо маслаҳатчилари юбормоқчи

Ўзбекистон Ироқ ва Сурияга экспорт имкониятларини кенгайтириш учун савдо маслаҳатчилари юбормоқчи

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ироқ ва Сурияга савдо маслаҳатчилари юборишни режалаштирмоқда.

Давлатимиз раҳбари Сурия, Ироқ ва Афғонистоннинг ўзида 30 миллиард долларлик электртехника, текстиль, озиқ-овқат, автомобиль, фармацевтика ва қурилиш материалларига эҳтиёж мавжудлигини қайд этди.

Лекин, бу бозорларга жадал кириб бориш бўйича на тармоқ раҳбарлари, на ҳокимлар ҳалигача тайинли натижа кўрсатмаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шу боис, йил якунига қадар Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида Товар-хомашё биржаси филиали очилади ва камида 100 турдаги маҳаллий маҳсулотларни сотиш йўлга қўйилади.

Келгуси йил бошидан Савдо-саноат палатасининг Ироқда 3 нафар, Сурияда 2 нафар савдо маслаҳатчилари иш бошлайди.

Бундан ташқари, Мирзиёев Самарқандга Ироқнинг 100 та йирик тадбиркорини таклиф этиш ва «Ўзбекистон–Ироқ» бизнес-форумини ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг