Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги фаолиятига ClickUp AI платформасини жорий этмоқда
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги фаолиятига ClickUp AI платформасини жорий этмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 18-19 декабрь кунлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг сунъий интеллект (СИ) технологиялари асосида рақамли трансформация лойиҳаси доирасида вазирлик фаолиятига «ClickUp» платформасини жорий қилиш масаласига бағишланган амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир ОТБ билан ҳамкорликда ташкил этилиб, семинар-тренингда Иқтисодиёт ва молия вазири биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, вазирликнинг тегишли департамент ва мустақил бошқармалари ходимлари ҳамда хорижий экспертлар, жумладан, ОТБ косултанти Naveed Zafar Durrani ва Digibeacon компаниясининг малакали мутахассислари — Пассуал Рита Мирасол, Дасула Бетҳел ҳамда Буганте Ҳеҳерсон Ласуин иштирок этишди.
Семинар-тренинг давомида хорижий экспертлар томонидан вазирлик фаолиятига «ClickUp» платформасини жорий этишнинг афзалликлари атрофлича ёритилиб, сунъий интеллект технологияларига асосланган замонавий функциялари бўйича батафсил маълумот ва тушунтиришлар берилди.
Бгунги кунда «ClickUp» платформаси Google, Nvidia, Samsung ва Siemens каби катта компаниялар томонидан самарали қўлланилиб келинмоқда. Мазкур платформа ўзининг рақамли имкониятлари, жумладан, 24/7 режимида мураккаб вазифаларни таҳлил қилувчи “Brain AGENT” интеллектуал ёрдамчиси ҳамдаClaude, OpenAI вa Gemini каби илғор сунъий интеллект тизимларини ягона муҳитда бирлаштирган “Universal AI” функцияси билан ажралиб туради.
Шунингдек, семинар-тренинг якунида ушбу платформанинг рақамли имкониятларини вазирлик фаолиятига тўлиқ жорий этиш ҳамда келгусида шу каби семинар-тренингларни ташкил этиб бориш юзасидан келишувга эришилди.