Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 04/05/2025 Ўзбекистон ICT Regulatory Tracker бўйича G3 даражасига етди

Ўзбекистон ICT Regulatory Tracker бўйича G3 даражасига етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро электр алоқа иттифоқининг “ICT Regulatory Tracker” рейтингида Ўзбекистон 45 баллга юқорилади ва G3 даражага кўтарилиб, Марказий Осиёда энг юқори ўринга чиқди

Халқаро электр алоқа иттифоқи (ИТУ) томонидан 2025 йил учун эълон қилинган “ICT Regulatory Tracker” рейтингида Ўзбекистон сезиларли ютуққа эришди. Мамлакат мазкур рейтингда 2020 йилда 27,5 балл билан G1 даражани эгаллаган бўлса, 2022 йилда 45 балл билан G2 натижани қайд этган.

2024 йилга келиб, Ўзбекистон ўз натижасини 27,5 баллга ошириб, 72,5 балл кўрсаткичига эришди ва G2 даражасидан G3 даражасига кўтарилди ҳамда умумий 2020 йилдан буён 45 баллга юқорилади.

Бу билан Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида G3 даражага эришган ягона давлатга айланди. Бу эса мамлакатнинг АКТ соҳасидаги глобал рақобатбардошлигини оширади ҳамда халқаро ҳамкорлик ва инвестицияларни жалб этиш имкониятларини кенгайтиради.

Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги тартибга солиш муҳитини ривожлантириш, рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва инновацион ислоҳотларни амалга ошириш бўйича олиб бораётган сиёсати самарадорлигини тасдиқлайди.

ICT Regulatory Tracker — бу ITU томонидан ишлаб чиқилган баҳолаш механизми бўлиб, мамлакатларда АКТ соҳасини тартибга солиш даражасини 50 га яқин индикаторлар асосида баҳолайди. Рейтинг ҳар икки йилда янгиланиб, дунё мамлакатларининг рақамли трансформациядаги ривожланиш даражасини таққослаш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг