Валюта курслари 22/12/2025
$1 – 11996.14
UZS – -0.21%
€1 – 14051.08
UZS – -0.3%
₽1 – 148.54
UZS – -1.26%
Қидириш
Ўзбекистон ҳукумати давлат идораларининг байрам тадбирлари учун харажатларини чеклади

Ўзбекистон ҳукумати давлат идораларининг байрам тадбирлари учун харажатларини чеклади

Ўзбекистон ҳукумати давлат идораларининг байрам тадбирлари учун харажатларини чеклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарорига асосан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди.

Унга кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ва байрам дастурхонини ёзиш ман этилади.

Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.

Давлатга қарашли бўлмаган тижорат ташкилотлари, хусусий фирмалар ва компаниялар бундан мустасно.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг