Валюта курслари 26/09/2025
$1 – 12199.71
UZS – -0.16%
€1 – 14328.56
UZS – -0.35%
₽1 – 146.09
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон ҳудудлари ва Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном райони ўртасида ипакчилик соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистон ҳудудлари ва Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном райони ўртасида ипакчилик соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистон ҳудудлари ва Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном райони ўртасида ипакчилик соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари амалий сафар билан Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном районида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 Сафарлар давомида Гуанси-Чжуан автоном райони ва йирик корхоналар раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди. Музокаралар давомида Ўзбекистон ҳудудлари билан ўрнатилган муносабатларни амалий жиҳатдан янги босқичга кўтариш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва таълим йўналишларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон "Ипаксаноат" уюшмаси, ихтисослашган илмий тадқиқот институти раҳбарияти ва Гуанси ипакчиликни ривожлантириш ташкилоти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистонда ипак қурти озуқа базаси сифати ва ҳосилдорлигини ошириш, наслли уруғчиликни ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, соҳа мутахассисларини малакасини ошириш каби дастурларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

 "CAEXPO" кўргазмаси майдонида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари павильони ташкил этилди. Ўзбекистоннинг миллий ҳунармандчилик, ва тўқимачилик маҳсулотлари намойиши, юртимизнинг экспорт ва туризм салоҳиятига бағишлаб безатилган павильон Хитой томонига катта қизиқиш уйғотди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг