Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди
Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 14 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 02:31да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эр силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ЎзР ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 463 км узоқликда жанубий-шарқий йўналишда Афғонистон Республикаси ҳудудида қайд этилди.

Зилзила магнитудаси М=5,1.

Зилзила чуқурлиги Н=100 км.

Зилзила кучи Термиз шаҳрида 2 баллни, Фарғона шаҳрида 2 баллни, Гулистон шаҳрида 2 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг