Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Ўзбeкистон ҳудудида аномал иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилмоқда
Ўзбeкистон ҳудудида аномал иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилмоқда

Ўзбeкистон ҳудудида аномал иссиқ ва қуруқ ҳаво кутилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказининг (ФВБМ) хабарномаси: Ўзгидромет маълумотига кўра, 2018 йил 7-10 июль кунлари Ўзбекистонга хорижий давлат (Эрон) дан қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво Туркманистон орқали кириб келади. Бу ҳақда ўзР ФВВ Матбуот хизмати хабар беради.

Шу муносабат билан, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавонинг кундузги ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага ошиб, 40-43 даражани ташкил этади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 гача қизийди, гармсел кутилмоқда.

7-10 июль кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди минтақаларида ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан глясиял (музликнинг эриши натижасидаги) сел келиши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳавфсизлик чораларини кўришингизни, кўп миқдорда ичимлик сувини истеъмол қилишингизни, заруратсиз кўчага чиқмасликни, жисмоний ҳаракатларни камайтиришингизни сўраймиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг