Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётганидан жиддий хавотир билдиради. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида айтилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳар икки томонни минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга эътибор қаратиб, максимал даражада тийилишга чақиради ҳамда можаронинг янада авж олишига йўл қўймаслик учун дипломатик механизмлардан фойдаланишга устувор аҳамият бериш муҳимлигини таъкидлайди.
Баёнотда Ўзбекистон кескинликни юмшатиш ва вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган халқаро ва минтақавий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр экани алоҳида таъкидланади.