Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Иқтисод 28/10/2016 “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент-Самарқанд” рейсига имтиёзли нархларнинг амал қилиш муддатини узайтирди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент-Самарқанд” рейсига имтиёзли нархларнинг амал қилиш муддатини узайтирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси “Тошкент-Самарқанд” рейсига имтиёзли нархларнинг амал қилиш муддатини узайтирди. Бу ҳақда авиакомпаниянинг матбуот хизмати хабар беради.

Авиакомпаниянинг қайд этишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК “Тошкент-Самарқанд” рейсига имтиёзли нархларнинг амал қилиш муддатини 2016-йилнинг 30-октябридан 2017-йилнинг 31-январига қадар узайтирди.

Авиачиптанинг нархи 25 еврони ташкил этади.

Авиачипталар Ўзбекистон фуқаролари учун маҳаллий валютада Марказий банкнинг расмий курси бўйича сотилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг