Ўзбекистон ҳалол маҳсулотлар соҳасида ҳамкорлик меморандумларини имзолади
Ўзбекистон ҳалол маҳсулотлар соҳасида ҳамкорлик меморандумларини имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 18–19 декабрь кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида “Таиланд Ҳалол Ассамблеяси–2025” нуфузли халқаро тадбири бўлиб ўтмоқда.
Мазкур анжуманда “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” (Uztest) давлат муассасаси директори ҳам иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида ҳалол маҳсулотлар ва хизматлар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини ўзаро тан олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, “Uztest” ДМ ва қатор етакчи хорижий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган англашув меморандумлари имзоланди.
Меморандумлар Windsor Governance Consultancy, Shanghai Global Halal Certification Service, Islamic Council of South Africa Halaal Fund (Pty) Ltd, шунингдек Japan Halal Foundation каби нуфузли ташкилотлар билан тузилди.
Ушбу келишувлар ҳалол мувофиқликни баҳолаш, сертификатлаштириш, лаборатория синовлари, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш йўналишларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.